“Вилоят ҳокими кубоги - 2017”га старт берилди ва натижалар билан танишинг

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi


Мана хаш-паш дегунча 2017 йилнинг биринчи ойи ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Айни дамда мамлакатимизда фаолият юритаётган футбол клублари янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Футбол мухлислари учун эса ҳақиқий байрам бошланди. Бугундан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақаси старт олади. Фарғона шаҳридаги бир қатор стадионларда бўлиб ўтадиган ўйинлар қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтиши шубҳасиз.

Мусобақа ташкилотчилари Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси саъий-ҳаракати билан мусобақа халқаро мақомига эга бўлганини таъкидлаш жоиз. Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси мусобақада иштирок этаётгани боис, “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” ҳам халқаро мусобақалар қаторидан ўрин оладиган бўлди.

Мухлислар ҳам турнирни сабрсизлик билан кутишаётгани бор гап. Барча ишқибозларни ўйинларга таклиф этиб қоламиз.

Қуйидаги ўйинлар якунига етди:

“С” гуруҳи
26 январь

Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ - 1:1

“Д” гуруҳи
26 январь
Цементчи-2 – Қўқон-1912-2 - 1:2

Ўйинлар Фарғона Давлат университетига қарашли спорт соғломлаштириш мажмуаси (ФарДУ СМ, собиқ Марказий ўйингоҳ), Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси (Нефтчи СК), “Нефтчи” ПФК қошидаги футбол мактаби (Нефтчи ФМ) ҳамда “Истиқлол” стадионидаги сўнъий майдонларда бўлиб ўтмоқда.

Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!