"Вильярреал" Мексика терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади

  • 11 июль, 2018, 15:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Порту” клуби ҳимоячиси Мигель Лайюн фаолиятини “Вильярреал”да давом эттирадиган бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли мексикалик футболчи “сариқ сув ости кемаси” билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса испан клубига 4 млн еврога тушган.

Маълумот учун, Лайюн ўтган мавсумни “Порту”да бошлаб, иккинчи даврасини “Севилья”да ижара асосида ўтказган. У Россияда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2018да Мексика терма жамоаси сафида барча 4та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!