"Вильярреал" футболчилари Черишевни қаҳрамонлардек кутиб олишди

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Черишна "Вильярреал" клуби машғулотларига бориб қўшилди. Клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида жамоа аъзолари Черишевни илиқ кутиб олишгани ёзилган.

"Клубдаги жамоадошлари россиялик футболчининг ЖЧ-2018 даги иштирокини юқори баҳолашди ва уни қарсаклар билан кутиб олишди. Сўнг барча футболчилар у билан алоҳида табриклаб, сўрашиб чиқди", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Черишев мундиалда Россия термаси сафида чорак финалга қадар етиб борди ва турнир давомида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритшга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!