"Виссел Кобе" футболчиси Иньеста сабаб жазоланди
Япониянинг "Виссел Кобе" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Сюнки Такахасини жазолади.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчи жамоа етакчиси Андрес Иньестанинг "Урав Ред Даймондс"га қарши майдонга тушмаслигини учрашувдан аввал эълон қилиб юборган.
Бу билан Такахаси "Виссел Кобе"нинг ички регламентини бузган деб топилди. Чунки, бундай хабарлар оммага фақат клуб томонидан эълон қилиниши лозим.
Фикрлар