Владислав Цейтлин ОФК ўқув курсларида иштирок этади

Шу йилнинг 14-18 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ҳакамлар назоратчилари ва инструкторлар учун ўқув курслари ташкил қилинмоқда. Мазкур курсларда юртимиз вакили Владислав Цейтлин ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
 
Ўқув курслари давомида ҳакамлар назоратчилари ва инструкторлар учун назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Ушбу курсларда яна бир ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев курс олиб борувчиси сифатида иштирок этаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!