Волейбой. Ўзбекистон чемпионатининг 3-тур учрашувлари якунига етди
Самарқанд шаҳрида волейбол бўйича Ўзбекистон XXVI миллий чемпионатининг учинчи тур учрашувлари якунига етди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қизғин ва муросасиз кечган учрашувлар якунига кўра пойтахтнинг "Ориент" жамоаси ўз очколари сонини 35тага етказиб олди ва пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. Иккинчи ўринни 25 очко тўплаган Олмалиқнинг ОТМК жамоаси эгаллаб турибди.
Кучли учликка 11 очко жамғарган Навоий вилоятининг "Сўғдиёна" жамоаси якун ясаган. "Ёшлик" (10 очко) ва "Ўзбектелеком" (9 очко) жамоалари мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринни банд этганлар.
Учинчи турда қуйидаги натижалар қайд этилди:
"Ориент" - ОТМК 3:1
"Сўғдиёна" - "Ёшлик" 3:0
ОТМК - "Ёшлик" 3:1
"Ориент" - "Сўғдиёна" 3:0
"Ёшлик" - "Ўзбектелеком" - 3:0
ОТМК - "Ўзбектелеком" 3:0
"Ориент" - Ёшлик" 3:0
"Сўғдиёна" - "Ўзбектелеком" 1:3
ОТМК - "Сўғдиёна" - 3:2
"Ориент" - "Ўзбектелеком" 3:0
Шунингдек, кеча Жиззах шаҳрида 1999-2001 йилларда туғилган қизлар ўртасида VII Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи тур баҳслари старт олди. Мазкур беллашувлар еттинчи апрелгача давом этади.
Фикрлар