"Вулверхэмптон" 2 нафар футболчиси билан келишувни узайтирди

Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби ўзининг етакчи ҳимоячилари Мэтт Доэрти ва Конор Коудилар билан амалдаги шартномаларни узайтиришди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ҳар иккала футболчи ҳам 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекишган.

Маълумот учун, 27 ёшли Доэрти "Вулверхэмптон" сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 237та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 32та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

25 ёшли Коуди эса "Вулверхэмптон" шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу вақт орасида жами 163та ўйинда иштирок этди ва 2та гол ҳамда 7 голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!