"Вулверхэмптон" бразилиялик ҳимоячи борасида "Ювентус"га таклиф билан чиқди

  • 11 январь, 2019, 19:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби "Ювентус" ҳимоячиси Рожерио да Силвенинг трансфери борасида расмий таклиф билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра АПЛ клуби 20 ёшли бразилиялик футболчи учун туринликларга 18 млн евро таклиф қилмоқда. “Кекса синьора” эса улардан ушбу таклифни ўйлаб кўриш учун вақт сўраган.

Маълумот учун, Рожерио жорий мавсумни ижара асосида “Сассуоло” клуби сафида ўтказмоқда. У бу мавсум 18та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" Родериони 2016 йил 2 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!