WSB директори Крис Кеннет: Жаҳонга машҳур ўзбек боксчилари мусобақамизда қатнашаётганидан фахрланамиз!
18 март куни Тошкент шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари еттинчи мавсуми доирасида "Uzbek Tigers" - "China Dragons" жамоалари ўртасида тўртинчи тур учрашуви ўтказилади.
Ушбу учрашувни кузатиш учун The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари мусобақаси директори Крис Кеннет ҳам Тошкентга келди. Тажрибали мутахассис ўз фикрларини айтди.
- Ўзбек боксчилари нималарга қодирлигини билиш учун сўнгги Олимпия ўйинларига қарашнинг ўзи кифоя, - деди Крис Кеннет. - Албатта, "Uzbek Tigers" жамоаси таркибидан ўта кучли боксчилар жой олган. Уларнинг орасида Олимпия ўйинларида порлаган машғур бокс юлдузлари ҳам бор. WSB турнири раҳбарияти машҳур ўзбек боксчиларининг мусобақамизда иштирок этаётганидан фахрланади. Эртага юқори савиядаги учрашув гувоҳи бўлишимизга аминман.
"Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашуви 18 март куни соат 18:30да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бошланади.
Фикрлар