Хабиб Нурмагомедов: Макгрегорни уриш менга ёқди
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов журналистлар билан Австралияда ўтказилган учрашувда Конор Макгрегорга қарши жанг ҳақида эслаб ўтди.
– Унга қарши жанг қилиш менга ёқди, – дейди Хабиб. – Бу жуда яхши бўлди. Ишонинг, кимдир буни уни бутунлай бошқача айтади. Ҳар гал унинг юзига қарасам, қувонаверардим. Мен унга: “Кел гаплашиб оламиз”, дедим. Иккинчи ёки учинчи раунд сўнггида у менга: “Бу шунчаки бизнес”, деб жавоб қайтарди. У мени тинчлантиришга уринарди, аммо бу спарринг эмасди. Биз давом этдик. Балким у мени инглизча гапларимни ёмон тушунгандир.
– Жангдан сўнг мен бироз назоратни йўқотдим. Биз жангдан олдин отам билан гаплашгандик ва у шундай деган эди: “Сен бўшашмаслигинг керак, уни эшитма. Шунчаки ўз ишингни қил”. Жангдан сўнг отам мени койиб бермоқчи бўлганда, мен унга: “Жангдан кейин нима қилишни суҳбатлашмадик. Биз жангдан олдин нима қилишни гаплашдик”.
Фикрлар