Хабиб Нурмагомедов: Мени тўққиз ойга четлатиши мумкин
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Невада штати атлетик комиссияси томонидан қанча муддатга дисквалификация этилишини тахмин қилди.
– Комиссия йиғилиши 29 январга кўчирилди, аммо қарор олдинроқ қабул қилинган бўлиши мумкин. Умид қиламанки, бу йил улар аниқ жазо муддатини белгилашади, бироқ “жазо” сўзи бу ерда ноўрин қўлланилган деб ҳисоблаган бўлардим.
– Судни ва қарорни кутамиз. Мени 9 ойга четлатиш ҳақида гапиришмоқда, – дея россиялик спортчининг сўзларини келтиради ТАСС ахборот агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Хабиб Нурмагомедов UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилиб, Макгрегорни мағлуб этган эди. Жангдан сўнг у октагондан оиб ўтиб, ирландиялик жангчи жамоаси аъзослари билан муштлашувни бошлаган.
Фикрлар