
Хабиб Нурмагомедов: Мейвезер Макгрегорни “дўппослашини” истайман
Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Хабиб Нурмагомедов америкалик боксчи Флойд Мейвезер ва ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор ўртасидаги жангни томоша қилишни маълум қилди.
– Албатта, бу жангни кўраман. Менимча, Мейвезер ғалаба қозонади, – дейди Нурмагомедов. – Умуман мен унинг Конорни “дўппослашини” истардим. Бу танаффусдан фойдаланиб, мен Тони Фергюсон билан ҳисоб-китоб қилиб олардим, аммо ўйлайманки, Мейвезер жангнинг иккинчи ярмида, олтинчи раунддан кейин Макгрегор билан урушади. Флойд умуман бокс даражадаги боксчи.
Мазкур жанг 26 август куни бокс қоидаларига кўра Лас-Вегасда ўтади.
Фикрлар