Хабиб Нурмагомедовга рақиб топилди
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап ўғлининг Жорж Сен-Пьер билан урушишини истамоқда. Унинг сўзларига кўра, Хабиб у билан учрашиш учун ярим ўрта вазн тоифасига ўтишга тайёр.
– Бу мен орзу қилган қарама-қаршилик, – дейди катта Нурмагомедов. – Сен-Пьер 9 марта чемпионлик камарини ҳимоя қилган ва икки вазн тоифасида энг яхши спортчи бўлган. Биз ҳаттоки, 74 кг вазнда Сен-Пьер билан урушишга келишдик. 75 кг бўлиши мумкин. Бу албатта, Сен-Пьер бу вазн қулай бўлса.
– Ҳаттоки, 77 кг.гача кўтирилишимиз мумкин. У билан ярим ўрта вазн тоифасида чегараси бўлган вазнгача учрашишимиз мумкин. Бу бизнинг вазн тоифамиз эмас.
Фикрлар