Хадсон-Одои: "Челси" Европа лигасида исталган рақибни мағлуб эта олади

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои кеча “Мальмё”га (3:0) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси 1/16 финал жавоб баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Натижадан қониқдим. Бугун барчамиз юракдан ҳаракат қилдик, ажойиб ўйин кўрсатдик ва кучли ҳарактерни намойиш қилдик. Биз ҳақли ғалабага эришдик.

Қуръа? Биз ушбу мусобақада исталган рақибни мағлубиятга учратишга қодирмиз”, - дейди Хадсон-Одои.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси 1/8 финалига бугун Тошкент вақти билан соат 17:00да қуръа ташланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!