
"Халл Сити" ҳеч ким ҳавас қилмайдиган рекорд ўрнатди
Англия премьер-лигасида қолиш учун курашаётган "Халл Сити" бир мавсум давомида ўз жарима майдончасида энг кўп ўйин қоидасини бузган жамоа сифатида тарихга кирди. Жорий мавсумда "йўлбарс"лар дарвозасига 11 та пенальти белгиланди ва улардан ўнтаси аниқ амалга оширилди.
Бунгача энг кўп пенальти қурбони бўлган жамоа "Блэкберн" эди. Бу жамоа ўн йил аввалги чемпионатда ўз жарима майдончасида ўн маротаба қоида бузган.
Англия преьмер-лигасида ҳали 13 та тур бор ва мутахассислар "Халл Сити" ўзининг антирекордини яна янгилайди, деган тахминни билдирмоқда.
Фикрлар