"Халл Сити"га Польша термаси футболчиси келди

CHERY AUTO
 

Англия премьер-лигаси аутсайдери "Халл Сити" трансфер бозорининг сўнгги соатларида Польша терма жамоаси ярим ҳимоячиси Камил Гросицкини таркибга қўшиб олишга улгурди.

Франция чемпионатида "Ренн" жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчи АПЛ клуби билан уч ярим йиллик шартнома тузди.

Жорий мавсумда Гросицки "Ренн" таркибида 16 та ўйинда тўртта гол уришга эришган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!