Хамес “Реал”га қайтмоқчи
Мавсумни Мюнхеннинг “Бавария” клуби сафида ижара асосида ўтказган “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес яна “Саньтяго Бернабеу”га қайтиш истагини билдирмоқда.
Marca нашрининг хабар беришича 26 ёшли колумбиялик футболчини “қироллик клуби”га қайтишини жамоанинг янги устози Хулен Лопетеги ҳам истамоқда. Энди клуб президенти Флорентино Перес футболчи ва мураббийнинг истакларини қондириш учун немис гранди билан ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш бўйича келишувга эришиши керак.
Фикрлар