Хамес Родригес "Бавария"да қолмоқчи
“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ижара муддати якунигача Мюнхенда қолишни хоҳлаётганини айтди.
“Менинг “Бавария”даги ягона муаммойим бу менинг камроқ ўйнаётганимдир. Шу боис мен фақатгина кам ўйин амалиёти сабаб жамоани тарк этишим мумкин. Лекин, мен “Бавария”да қолишни хоҳлайман. Мен бу ерда ўзимни жамоанинг бир қисми деб ҳисоблайман ва мухлисларнинг муҳаббатини ҳис қиламан”, - дейди колумбиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Хамесни 2017 йилнинг ёзида “Реал”дан 2 йилга ижарага олган эди. Ушбу муддат якунига етгач мюнхенликларда унинг трансферини 42 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, Хамес жорий мавсум “Бавария” сафида 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар