Хамес Родригес ҳеч қаерга кетмайди, у "Бавария"да қолади
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоанинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.
“Хамес борасидаги вазиятни жуда яхши тушуниб турибсизлар. Унинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар Испания томондан тарқалмоқда. Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, у янги мавсумда ҳам “Бавария”да ўйнайди”, - дейди Румменигге.
Эслатиб ўтамиз, Хамес асли “Реал” футболчиси ҳисобланади. Аммо, немис гранди уни 2019 йилнинг ёзига қадар ижарага олган ва ушбу ижара муддати якунлангач, Хамесни 42 миллион эвазига ўзиники қилиб олиш ҳуқуқига ҳам эга.
Фикрлар