Хамеснинг отаси: Унинг захирада қолаётганини кўриш мен учун оғир

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг отаси Уилсон Родригес ўғлининг “Ювентус”га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Ҳозир у ўзининг фаолиятидан у қадар ҳам қониқиш хосил қилмаяпти. Хамес жим бўлиб қолди. “Ювентус” масаласига келадиган бўлсак, Италия футболида айни дамда амалга оширилаётган ўзгаришларни инобатга олсак бу яхши вариант. Уни захира ўриндиғида кўриш мен учун қийин. Чунки, топ даражадаги футболчи майдонга тушиши шарт! Унинг кучли томонларидан фойдаланиш керак”, - дейди Уилсон Родригес.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли колумбиялик футболчи “Бавария” сафида 2017 йилдан буён ижара асосида тўп суриб келмоқда. Ёзда унинг ижара муддати якунланади ва мюнхенликларда унинг трансферини 42 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!