Хамеснинг тақдири "Бавария"нинг қўлида, чунки...
Мадриднинг "Реал" клуби колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни “Бавария”дан муддатидан аввал қайтариб олиш ҳуқуқига эга эмас.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра клубларнинг ўзаро имзолаган ижара шартномасига кўра мадридликлар 27 ёшли футболчисини 2019 йилгача, яъни белгиланган ижара муддати якунига қадар ортга қайтара олмайди.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, айни дамда Хамеснинг “Реал”га қайтиш ёки қайтмаслиги тўлиқ “Бавария”нинг қўлида. Футболчи эса “қироллик клуби”га қайтишни истамоқда.
Фикрлар