Харри Кейн: ЖЧ-2018даги “Олтин тўп” - катта натижа

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн кеча якунланган ЖЧ-2018да тўпурар бўлгани ва “Олтин бутса” совринини қўлга киритгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кўпчилик жаҳон чемпионатида “Олтин бутса”ни қўлга киритгани билан мақтана олмайди, чунки бу катта натижа. Евро-2016да муваффақиятсизликка учраганимиздан сўнг, ўзимга ўзим йирик турнирларда юқори даражада ўйнай олишимни исботлашга ваъда бердим. Мен буни уддалатим ва бу натижамдан фахрланаман”, - дейди 24 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн турнир давомида 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!