Харри Кейн Жаҳон чемпионати тўпурари бўлди ва “Олтин бутса”ни қўлга киритди

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Москвадаги “Лужники” стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Франция Хорватияни 4:2 ҳисобида таслим этиб ўз тарихидаги иккинчи чемпонликни қўлга киритди.

Ўйиндан сўнг мусобақа давомида 6та тўп киритган Англия терма жамоаси форварди Харри Кейн ЖЧ-2018нинг энг яхши тўпурари деган шарафли номга сазовор бўлди ва “Олтин бутса” совринини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, Кейндан кейинги ўринларда 4тадан тўп киритган 5та футболчи бор. Улар Денис Черишев (Россия), Ромелу Лукаку (Бельгия), Криштиану Роналду (Португалия), Килиан Мбаппе ҳамда Антуан Гризманн (иккаласи - Франция).

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ЖЧ-2018да кучли тўртликка кира олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!