Харри Кейн Колумбия – Англия учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтди.

Унда Колумбия терма жамоаси Англияга қарши баҳс юритди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда эса омад инглизларга кулиб боқди.

Учрашувдан сўнг Англия терма жамоаси форварди Харри Кейн ФИФА томонидан энг яхши футболчи деб топилди. Таъкидлаш керакки, Кейн кечаги учрашувдан сўнг ўз голлари сонини 6тага етказиб олди ва мундиалнинг яққол тўпурарига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!