Харри Кейн: Модрич қўлга киритган барча мукофотларига мутлақо лойиқ

  • 18 ноябрь, 2018, 18:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Англия терма жамоаси форварди Харри Кейн хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич ҳақида гапириб ўтди.

“Модрич шубҳасиз дунёнинг энг кучли футболчилари қаторига киради. Мен ёшлигимда “Тоттенхэм”да у билан бироз муддат бирга ўйнаганман. Луканинг қандай қобилиятга эга экани барчага маълум ва у йилдан-йилга ўз ўйинини юқори даражага олиб чиқмоқда.

Модрич шу кунга қадар қўлга киритган барча мукофотларига мутлақо лойиқ эди. Умид қиламанки, Англияга қарши ўйинда у ўзини кўрсата олмайди ва биз ғалаба қозонамиз”, - дейди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргина, аниқроғи соат 19:00да “Уэмбли”да Англия ва Хорватия баҳси бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!