Харри Кейн "Тоттенхэм"дан кетиш ҳақида ўйлай бошлади

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн жамоасини ўзгартириш борасида ўйлай бошлади. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “шпорлар”нинг жиддий совринлар учун кураша олмаслиги 25 ёшли англиялик футболчини ранжитмоқда. Шу боис Кейн узоқ вақтдан буён ўзига жиддий қизиқиш билдираётган “Реал” Мадридга ўтишни кўзламоқда.

Маълумот учун, Кейн асли “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоанинг асосий таркибида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 225та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 147та гол ҳамда 23та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!