Харри Кейн сўнгги 3 йилда АПЛда ҳаммадан кўп пенальтидан гол урди
Хабарингиз бор кеча АПЛнинг 6-турида "Тоттенхэм" сафарда "Брайтон" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда “шпорлар” томонидан киритилган 1та голга жамоа форварди Харри Кейн пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда муаллифлик қилди.
Opta нашри тарқатган хабарга кўра 2015/16 йилги мавсумдан буён АПЛда ҳеч бир футболчи Кейнчалик кўп пенальтидан гол урмаган. 24 ёшли англиялик футболчи ўтган давр мобайнида жами 13та пенальтини аниқ амалга оширган.
Фикрлар