Хедира ўзининг шаҳсий рекордини такрорлади

  • 1 апрель, 2018, 17:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира кеча “Милан”га (3:1) қарши баҳсда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Tecno

Ушбу гол германиялик футболчининг жорий мавсум А Сериядаги 7-голи бўлди. Эътиборлиси, бу билан Хедира ўзининг бир мавсумда чемпионат доирасида киритган голлари рекордини такрорлади.

Айтиш лозимки, Хедира бундан аввалроқ фақат бир марта бундай натижани қайд эта олган. У 2008/09 йилги мавсумда “Штутгарт” сафида Бундеслигада 7та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!