
Хитойликлар "Милан" ҳужумчисига катта маош ваъда қилишмоқда
Аввал хабар берганимиздек “Милан” форварди Фабио Борини катта эҳтимол билан фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиради.
Football Italia нашрининг хабар беришича 27 ёшли италиялик футболчига “Шеньчжен” клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Ушбу жамоа Боринига йилига 5 млн евро маош ваъда қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Борини “Милан” сафига ёзда “Сандерленд”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “россонерилар” сафида А Серияда жами 7та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди.
Комментарии