"Хоффенхайм" ўз сардори билан шартномани узайтирди

  • 21 август, 2018, 18:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Зинсхаймнинг “Хоффенхайм” клуби сардори Кевин Фогт жамоа билан тузилган амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра 26 ёшли германиялик футболчи энди 2022 йилга қадар ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Фогт 2016 йилдан буён “Хоффенхайм” аъзоси ҳисобланади. У ўтган мавсум Бундеслигада жами 31та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Хоффенхайм” якунланган мавсумда чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган эди. Энди ушбу жамоа янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!