Хоккей. "Бинокор" яна мағлуб бўлди, "Семурғ" етакчиликни қўлга олди

«Ice City» мажмуасидаги баҳсларнинг дастлабкисида «Бинокор» ва «Семурғ» жамоалари тўқнаш келишди. Муросасиз кечган баҳсда «Бинокор» 5:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи учрашувда эса «Ҳумо» «Тошкент»ни 6:5 ҳисобида таслим этди.

Иккинчи тур якунларига кўра, «Семурғ» ҳисобидаги ғалабалар сони иккитага етди. «Тошкент» ва «Ҳумо» биттадан ғалабага эга. Ўзбек хоккейи тарихида ўз номига эга бўлган «Бинокор» эса ҳозирча ҳар иккала учрашувда ҳам мағлубиятга учраган.

Учинчи тур учрашувлари 15 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
10/02/2019 22:34
яқиндан жонли кўриш бошқача экан...мазза қилдим лекин