Хорватия терма жамоаси хавбеки фаолиятини “Бавария”да давом эттиради
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ярим ҳимоячиси Анте Ребич "Бавария" сафига кўчиб ўтишга яқин турибди.
Журналист Альфредо Педульянинг хабар беришича мюнхенликлар 24 ёшли Хорватия терма жамоаси аъзосининг трансфери бўйича барча ишларни муваффақиятли якунлаган.
Унга кўра “Бавария” Ребич учун "Айнтрахт"га 50 млн евро тўлайди. Эътиборлиси, ушбу маблағнинг 30% Ребичнинг собиқ клуби “Фиорентина”га насиб этади.
Фикрлар