Хосеп Гвардиола: Бундай Агуэрони ҳеч қачон кўрмаганман
Ads

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бундан бироз аввал якунига етган "Хаддерсфилд"га (6:1) қарши ўйинда хет-трик қайд этган ҳужумчи Серхио Агуэро ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Манчестер Сити”ни бошқариб келаётганимдан буён бундай формадаги Агуэрони кўрмаганман. У таътилдан ажойиб ҳолатда қайтди.

Агуэро тўп билан ва тўпсиз ҳам ажойиб ҳаракат қила олади. Ундаги гол уриш қобилияти эса туғма. Мен уни захирага олиш ҳақида ўйлагандим, аммо у мукаммал ўйин намойиш этди”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, бугунги хет-трик аргентиналик форвард учун АПЛдаги тўққизинчиси бўлди. У бу борада фақатгина афсонавий Алалн Ширердан ортда қолмоқда.