Худойназар Файзов колумбиялик рақибига мағлуб бўлди

“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари VIII мавсумидаги иштирокини давом эттирмоқда.

“А” гуруҳининг 3-турида жамоамиз Америка минтақаси вакили “Colombia Heroicos” боксчилари билан куч синашмоқда.

“Универсал” спорт саройида ўтаётган бокс кечасининг илк жангида 52 кг вазн тоифасидаги боксчилар Худойназар Файзов ва Кейбар Авила рингга кўтарилдилар.

Мазкур жангда колумбиялик чарм қўлқоп устаси боксчимиздан устун келди

52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авилла 0:2

“Uzbek Tigers” vs "Colombia Heroicos" – 0 : 1

Биздан узоқлашманг, олдинда яна тўртта жанг бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!