Хулен Лопетеги "Реал" нега ғалаба қозона олмаганини айтди
"Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги кеча “Атлетико”га (0:0) қарши бўлиб ўтган Мадрид дербисидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ғалаба қозона олмадик, чунки гол урмадик. Лекин биз бугун яхши футбол кўрсатдик деб ҳисоблайман, айниқса биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлимда. Шу боис бугунги ўйиндан ижобий ҳулоса чиқардим. Шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, биз рақибдан кўра бир кун камроқ дам олдик ва таркибимизда бир қатор етакчилар жароҳат олишган эди. Шунга қарамай биз фақат ғалаба учун курашдик. Жамоам бугун ирода кўрсата олди”, - дейди Лопетеги.
Фикрлар