Якуний турнир: Оқ гуруҳдаги барча теннисчилар ярим финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Сингапурда ўтаётган якуний турнирнинг Оқ гуруҳидан жой олган барча теннисчилар ярим финалга чиқиш имкониятни сақлаб қолди.
Ушбу гуруҳда навбатдаги босқичга чиқиш имконияти украиналик Элина Свитолинада юқорироқ. У ўтган икки ўйинда ғалаба қозонгани боис, учинчи ўйинда бор йўғи битта сетни ўз фойдасига ҳал қилса ҳам ярим финалга йўл олади. Ҳатто у икки сетда мағлуб бўлса, бироқ чехиялик Петра Квитова ҳамюрти Каролина Плишковани енгса финал учун ўйнаш имкониятни эга бўлади.
Даниялик Каролин Возняцки ярим финалга чиқиш учун эса икки сетда рақибини енгиши шарт. Агарда Каролина уч сетда ғалаба қозонса, Плишкова Квитовани таслим қилса, навбатдаги босқичда Плишкова ҳамда Свитолина ўйнайди.
Фикрлар