Яна бир футболчи Германия термасидаги фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди

"Мен бу борада узоқ ўйладим ва бир қарорга келдим. Албатта, мен терма бош мураббийи билан ҳам маслаҳатлашдим.

Мен гарчи турнирдан эрта чиқиб кетган бўлсакда, Евро-2016 ва ЖЧВ-2018 даги иштироким учун раҳмат айтаман. Терма жамоада ўйнаш доимо қийин бўлаг, бироқ мен бу ерда кўплаб яхши инсонлар билан танишдим. Энди эса ўз ўрнимни ёш истэъдод эгаларига бўшатиб бериш вақти келди. Улар Германия билан катта натижаларга эришишади ҳали", - деб ёзиб қолдирди Гомес ўзининг "Facebook"даги расмий саҳисафида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Месут Ўзил ҳам терма жамоадаги фаолиятини якунлаганлигини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!