Япония терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилади

  • 5 июль, 2018, 11:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Япония терма жамоаси бош мураббийи Акира Нишино жорий ой охирида ўз лавозимини тарк этади.

Tecno

Таъкидлаш керакки, Нишинонинг терма жамоа билан амалдаги шартномаси июль ойи сўнггига қадар имзоланган эди. Япония футбол федерацияси эса у билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас.

Хабарларга қараганда ушбу лавозимни ҳозирда ишсиз юрган германиялик машҳур мутахассис Юрген Клинсман эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Япония Нишино қўл остида ЖЧ-2018нинг 1/8 финал босқичида Бельгияга (2:3) имкониятни бой бериб мусобақани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!