Япониялик чемпион боксчи Головкиннинг кейинги рақиби бўлиши мумкин

  • 21 октябрь, 2018, 15:50
  • 0
  • Бокс

Ўрта вазн тоифасининг WBA Regular камари соҳиби Риота Мурата ушбу вазнда собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин билан жанг қилишни режалаштирмоқда.

Агар жанг ташкил қилинадиган бўлса, ажойиб бўларди. Албатта, бу бокс олами учун. Бу ҳақиқий жанг бўларди. Бу кучли боксчиларнинг қарама-қаршилиги. Саул Альварес билан жанг? Мен у билан учрашишдан хурсанд бўлардим, аммо бунга мексиканча гўшт халақит бермаса, – деея япониялик спортчининг сўзларини келтиради Boxingnews24 нашри.

20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Мурата Лас-Вегасда Роб Брант билан куч синашиб, ғалаба қозонди. Бу Муратанинг иккинчи ҳимоя жанги. У камарни Хассан Н’Жикам билан бўлган жангда қўлга киритган. Жорий йил апрелида у Эммануэл Бландамурни нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!