Яя Туре Франция чемпионатига йўл олиши мумкин
“Манчестер Сити”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре фаолиятини "Марсел"да давом эттиришга умид қилмоқда. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича 35 ёшли футболчининг вакиллари айнан француз клуби билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича алоқага чиқишган. Бироқ, марселликлар тажрибали футболчига бу борада ҳали ўз жавобларини айтишгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Турени Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамаган эди.
Фикрлар