Йерри Мина: “Барселона”да ўзимга бўлган ишончни йўқотдим
“Барселона” клуби ҳимоячиси Йерри Мина Каталония супер клубига мослашиши қийин бўлаётгани ҳақида гапириб ўтди.
“Келажакда мени нима кутаётганини билмайман, аммо мен хотиржамман. Чунки мен эндигина 23 ёшдаман ва ҳали менда вақт кўп.
Дастлаб “Барселона”да қийинчиликларга дуч келдим ва руҳан тушкунликка тушиб қолдим. Ўша пайтда Паулиньо ва Коутиньолар менга далда беришди.
“Барселона”да менинг позициямда жуда кучли футболчилар ўйнашади. Лекин менга ҳам ўзимни кўрсатиш учун имкон беришларини кутдим. Бироқ бу содир бўлмади. Бир неча дақиқа майдонда ҳаракат қилдим, лекин ўхшамади. Шу сабаб мен ўзимга бўлган ишончимни йўқотдим. Хатто машғулотларда ҳам кўп хато қила бошладим”, - дейди колумбиялик футболчи.
Фикрлар