Йерри Мина жаҳон чемпионатларининг тўпурар ҳимоячилари қаторига кириб олди
Кеча Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Йерри Мина мусобақанинг 1/8 финалида Англияга (1:1, пен.серияси 4:3) қарши бўлиб ўтган ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси, ушбу гол 23 ёшли футболчи учун ЖЧ-2018даги 3-гол бўлди ва у битта жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган ҳимоячилар Пауло Брайтнер ва Андреас Бремеларга тенглашиб олди.
Фикрлар