Ёзги Осиё ўйинлари футбол мусобақасида қуръа натижалари ўзгарди

Хабарингиз бор, шу  йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда Ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
 
Мазкур Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам қатнашади. 
 
Шу йилнинг 5 июль куни Ёзги Осиё ўйинларининг футбол мусобақасига қуръа ташланганди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Тайланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари билан биргаликда “Б” гуруҳидан ўрин олганди.
 
Мусобақага БАА ва Фаластин терма жамоалари қўшилиши муносабати билан қуръа натижалари ўзгарди. Аммо бу ўзгариш Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган "Б" гуруҳига таъсир қилмади. 
 
БАА терма жамоаси Жанубий Корея, Қирғизистон, Малайзия ва Баҳрайн терма жамоалари жойлашган "Е" гуруҳидар ўрин олди. 
 
Фаластин эса Индонезия, Гонконг, Лаос ва Хитой Тайпейи билан биргаликда "А" гуруҳига жойлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!