Ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон биринчилиги старт олди (фото)
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Жалолиддин Мангуберди номли спорт мажмуасида ёзги биатлон бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги старт олди.
100га яқин ёш спортчилар ғолиблик учун курашаётган чидамлилик, чаққонлик, жисмоний етуклик билан бирга мерганликни ҳам талаб этувчи мусобақада дастлаб ўғил болалар спринт босқичи етакчилиги учун стартга чиқишди. Натижаларга кўра, фарғоналик Музаффар Мамасолиев биринчи, сурхондарёлик Виталий Сластён иккинчи, самарқандлик Бунёд Мухиддинов учинчи ўринни қўлга киритди.
Қизлар ўртасидаги спринтда маррага самарқандлик спортчилар – Мадина Сагатова ҳамда Севара Чориевалар етиб келишди. Учинчи ўрин пойтахт вилояти вакиласи Зуҳра Ҳалимовага насиб этди.
Бугун таъқиб пойгалари баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Фикрлар