Юлдузларнинг омадсизлиги, Европа ғалабаси, замонавий технологиялар ёхуд ЖЧ-2018 асосий якунлари (фото)

Франциянинг чемпионлиги расмийлаштирилди, Лука Модричнинг ажойиб ўйини, Криштиану Роналду ва Лионель Месси жамоалари турнирни муддатидан олдин якунлашди, рекордлар ва европаликлар устунлиги – мундиал якунлари билан танишинг.

Франция ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионига айланиб, мухлисларига бир олам қувонч бағишлади. Ўша машҳур Эйфел минораси атрофига 100 минглаб томошабин йиғилди, жаҳоннинг энг катта музейларидан бири “Лувр”даги Мона Лиза “учранглилар” футболкаси кийдирилди, Поль Погба “Лужники” стадионида жаҳон чемпионлиги кубоги билан рақсга тушди…

Pogba

Французлар бу натижага осонлик билан етиб келмади. Бунгача Дидье Дешам шогирдлари бир неча йил қаттиқ меҳнат қилиб эришди. Икки йил муқаддам “учранглилар” ўз майдонларида ўтган Европа чемпионатининг финалида сенсацион тарзда Португалияга (0:1) имкониятни бой бериб қўйди. Ўйинчилар мундиал финали олдидан ушбу натижага эришишга ишонишган.

Бу гал французлар ўша хатони такрорламади ва қаҳрамон ва букилмас жамоаси Хорватияга имконият қолдирмади – 4:2.

croatia

Турнир аввалида Франция турнир фаворити сифатида эътироф этилмаган эди. Кўпчилик Бразилияни жаҳон чемпионлигига асосий даъвогар дея баҳоланган. Шунингдек, Германия ҳам чемпионликни муносиб ҳимоя қилиши кутилган эди, Французлар эса яхши натижалар қайд этиши мумкин дея ҳисобланган испанлар ва бельгияликлар қаторига қўшилди.

Франция-2018 чемпионлик титули учун йўлни аввалроқ Испания-2010 ва кейин Германия-2014 термаси сингари босиб ўтди. Бир давлатдан етишиб чиққан ажойиб футболчилар авлоди якунда 4 йилликнинг энг нуфузли турнирида зафар қучишди.

Бу фонда Испания ва Германия термалари аввалгидек кучларини сақлаб қолган эди, Бельгия эса бу натижага ета олмади (уларнинг “олтин авлоди” деярли имкониятларини йўқотиб бўлди), Бразилия эса бошқа тарих…

Бразилия – ҳар доим Бразилия. Титеда ажойиб жамоа бор эди. Унинг қўл остида жамоа Роберто Мартинес бошчилигидаги Бельгия термасига қарши ўйиннинг биринчи бўлимида деярли қаршилик кўрсата олмади.

Агар бразилияликлар ва французлар ярим финалда учрашганда яхши бўларди, аммо гап “учранглилар” тактик жиҳатдан кучлилигида. Шу сабаб “пентакампеонлар” бу жамоанинг иккинчи чемпионлик йўлида тўхтатиб қолиши мушкул вазифа эди.

МОДРИЧ — ЭНГ ЯХШИ

Жаҳон чемпионати финалида Франция ғалаба қозонганига қарамасдан турнирнинг энг яхши футболчиси деган номга рақиб жамоаси аъзоси ўйинчиси лойиқ топилди.

Modric

Хорватия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич турнирнинг энг яхши футболчиси. Унинг бир ўзи жамоасини ҳал қилувчи ўйинга қадар етаклаб келди. Иван Ракитич, Марио Манжукич, Иван Перишич, Деян Ловрен, Марцело Брозович, Анте Ребич, Домагой Вида ва Даниэль Субашич ҳам ўринлари сезилди, аммо Модричсиз Хорватия термасининг финалга етиб келиши амри маҳол эди.

Лука – ҳар қандай мураббий учун идеал футболчи. У майдонда техникаси ва интизоми ҳамда ўйинни яхши ўқий олиши, рақибнинг ҳар қандай босимига чидай олишни билади. Айна Модричнинг реакцияси хорватларга барча ўйинларда плей-оффдан финалга қадар йўлни босиб ўтишни таъминлади.

Шундай бўлсада, жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси 19 ёшли франциялик Килиан Мбаппега насиб қилди. У финалдаги билан ҳисоблаганда 4 та гол киритишга муваффақ бўлди.

“Олтин қўлқоп” эса Бельгия посбони Тибо Куртуага, турнир тўпурарлиги 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган Гарри Кейнга тегди.

Умуман олганда назарий жиҳатдан ёзги трансферлар мавсумида Мбаппе, Куртуа ва Кейн Модричнинг жамоадошига айланиши мумкин.

Ҳар учала футболчи ҳам “Реал” президенти Флорентино Переснинг асосий трансферлар рўйхатидан ўрин эгаллаган. Сабаби сўнгги беш йилда тўрт марта Европа чемпионлар лигасини қўлга киритган мадридликлар таркибида катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда.

НАТИЖАЛАР ЧЕМПИОНАТИ

ЖЧ-2018 қизиқарли воқеаларга бой ва кўплаб натижалар ўрнатилган турнир сифатида ёдда қоладиган бўлди. Масалан Германия терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, кейингисида гуруҳдан чиқа олмаган тўртинчи Европа жамоасига айланди.

Germany

Бу анъанани 2002 йили Франция бошлаб берган, 2010 йили Италия давом эттирди, яна тўрт йил ўтиб эса Испания такрорлади.

Сўнгги бешта жаҳон чемпионатида – 2002 йил Япония ва Жанубий Кореядаги турнирда Бразилия зафар қучиб, навбатдаги мундиалда гуруҳдан чиқишнинг уддасидан чиққан, бироқ медалларгача етиб бормаган.

ЖЧ-2018да 163 ўйинда 74 гол киритилди. Стандартлар урилган голлар ҳиссаси 43%ни ташкил қилади. Бу 1966 йилги ЖЧдан бери жарималардан энг кўп гол киритилган мундиал бўлди.

Финалда урилган 6 гол олдинги тўртта жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсларидан сермаҳсуллиги билан ажралиб турди.

Бу мундиалда ўзига хос яккалик натижалар ҳам кўп ўрнатилди. Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам германиялик Франц Беккенбауер ва бразилиялик Марио Загаллодан кейин ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида ЖЧни қўлга киритган учинчи одамга айланди.

19 ёшли Мбаппе финал учрашувида гол уриб, бразилиялик “футбол қироли” Пеленинг ЖЧ-1958да 17 ёшида қайд этган натижасини такрорлади. Ўшанда Пеле Швеция термаси дарвозасини ишғол қилиб, энг ёш футболчига айланган эди.

“Учранглилар” ҳимоячиси Рафаэль Варан франциялик Кристиан Карамбё, бразилиялик Роберто Карлос ва германиялик Сами Хедирадан кейин бир йилда ЖЧ ва ЕЧЛда зафар қучган тўртинчи футболчига айланди. Қизиғи, уларнинг барчаси “Реал” сафида ушбу натижани қайд этган.

manjukic

Финалда хорватиялик Марио Манжукич битта жаҳон чемпионатида автогол билан рақиб дарвозасини ишғол қилган иккинчи футболчига айланди. Бундан олдин ушбу “натижа”га голландиялик Эрни Брандтс (1978) эришган.

Энг ҳайратланарлиси, Франция термаси сафида асосий таркибда ҳаракат қилган Оливье Жиру ўтказилган 7 ўйин ва 546 дақиқада дарвозага бир марта зарба йўллай олмади. Фақатгина “гол-пас” тизимида битта голли узатма билан бир бални қўлга киритди.

"ЕВРОПА ЧЕМПИОНАТИ"

Бу турнир Европа жамоалари учун муваффақиятсиз якунланмади. Ярим финалдан турнирда фақатгина “кўҳна қитъа” жамоалари қолишди.

Жанубий Америка вакиллари Бразилия ва Уругвай эса чорак финалдаёқ уйларига равона бўлишди. Африка жамоалари гуруҳ босқичида ортларига қайтган бўлса, Шимолий Америка ва Осиё жамоалари Мескика ва Япония плей-оффда ўйнашди, ҳар иккиси ҳам ютқазишди.

Бу тўртинчи марта кетма-кет Европа жамоаси жаҳон чемпионига айланди дегани. Бунақаси олдин умуман бўлмаган. Аввалроқ “кўҳна қитъа” жамоалари икки марта кетма-кет дунё биринчилигида зафар қучган. Ўшанда – 1934 ва 1938 йилларда Италия термаси ғолиб чиққан.

АФСОНАЛАРНИНГ СЎНГГИ ИМКОНИЯТИ

Россияда ўтган жаҳон чемпионати беш мартадан “Олтин тўп”ни қўлга киритган португалиялик Криштиану Роналду ва аргентиналик Лионель Месси учун жаҳон кубогини ютиш имкониятларнинг охиргиси бўлган бўлса ажабмас.

Бир-биридан қолишмаган ҳолда бу футболчилар тўп сурган терма жамоалар турнирнинг 1/8 финалидаёқ иштирокини тўхтатишди.

Ronaldo vs Messi

Португалия мусобақани Испания (3:3) билан жанговар дуранг қайд этиб бошлади, Криштиану Роналду дублни расмийлаштирди. Кейин у Марокашга (1:0) қарши кечган ўйинда ўз сўзини айтди. Сўнгги турда пенальтидан гол ура олмади ва Эрон билан ҳисоб 1:1.

1/8 финалда португалияликлар “темир ҳимоя”га эга Уругвай билан тўқнашди ва Эдинсон Кавани дубли сабаб турнирни тарк этди. Бунда ҳам Роналду гол ура олмади – 1:2.

Лионель Месси Исландияга қарши ўйинда пенальти аниқ амалга ошира олмай турнирни бошлади – 1:1, кейин унинг жамоаси хорватлардан қақшатқич зарба қабул қилиб олди – 0:3 ва сўнгги турда Нигерияни қийинчилик билан таслим қилди. Месси ҳисобни очган бўлса, Маркос Рохо сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпига муаллифлик қилди.

Мусобақанинг 1/8 финалида Жанубий Америка вакилининг йўлини Франция термаси тўсди. Аргентина Мбаппе ушлай олмади ва сардорнинг иккита голли узатмаси ғалаба учун камлик қилди.

Яна тўрт йилдан сўнг Роналду билан Мессининг Қатарга келиши номаълум. Шу сабаб уларнинг жаҳон чемпионатларида бир-бирларига рўбарў келиш имконияти деярли йўқ. Агар улар ўтган мундиалнинг 1/8 финалида зафар қучишганда Португалия ва Аргентина финалда тўқнаш келарди...

ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАҚТИ

Албатта, ЖЧ-2018да тарихда илк марта ҳакамларга замонавий видеотехнологиялардан фойдаланиш имконияти берилди. Ҳакамларга видеоёрдам тизими VAR Россиядаги мундиалнинг ажралмас қисми бўлиб қолди.

VAR

VAR ёрдамида турнир давомида кўплаб муҳим қарорлар чиқарилди. Пенальтилар белгиланди, голлар ҳисобга олинди ва бекор қилинди... Икк марта ҳакам такрорий видеоларни кўриб, 11 метрлик жарима зарбасини бекор қилди.

Сенегал Колумбия (0:1) билан бўлган ўйинда ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилинди. Бу учинчи турнинг энг аҳамиятли воқеаларидан бири бўлди. Бразилиялик Неймарнинг Коста-Рикага қарши ўйиндаги симуляцияси ҳеч кимда шубҳа қолдирмади.

Бир гал ҳакам Криштиану Роналдуни Эрон билан бўлган ўйинда  рақибини тирсаги билан ургани учун жазолашга қарор қилди ва сариқ карточка лойиқ деб топилган вазиятни қайта кўриб, қарорини ўзгартирди. Бундан эронликларнинг ҳафсаласи пир бўлди ва четлатишни талаб қилди.

Янги тизим ёрдамида финалда пенальти белгиланди. Антуан Гризманн бунда адашмади. Гарчи бу гол ғалаба тўпи бўлмаган бўлсада, айнан шу гол французларнинг рақиблари устидан устунлигини таъминлади.

ФУТБОЛ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ЧЕМПИОНАТ

Мундиал якунида фақатгина спорт натижалари эмас, балки бир ой давомида Россияда ўтган турнир атрофидаги атмосфера ҳам ўзгача бўлди.

Мундиалга қадар кўпчилик Россиянинг бундай йирик турнирни юқори даражада ўтказишидан хавфсираган эди. ОАВ, айниқса Британия нашрлари мамлакатдаги муаммолар ва халқларнинг тажовузкорлиги билан қўрқитди, аммо...

fans_1

Россия чемпионатни юқори даражада ташкил қилиб, чемпионат олдидан бўлган нохуш фикрларни ўзгартириб юборди.

Финал олдидан Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино ўз нуқтида бу мундиаль тарихдаги энг яхшиси дея эътироф этди ва , амалдорларнинг қинғир ишларга қўл урмагани ва чемпионат “тоза” ўтганини таъкидлади.

Сўнгги ой турли халқларнинг маданиятлари жам бўлган Россия дунё марказида бўлди.

ТУРНИР МЕЗБОНИ ҲАҚИДА...

Ва албатта, мусобақа олдидан Россия терма жамоасининг бу натижасига ишонмаган эди, аммо жамоа ажойиб ўйин намойиш қилди ва бундан ёрқин хотиралар қолди.

Станислав Черчесов ва унинг жамоаси мухлисларга гуруҳда Саудия Арабистони, Миср ва Уругвай билан ўйнаб, дастлабки икки ўйинда ғалабаси эвазига бир олам қувонч бағишлади.

Кейин плей-оффда Россия сенсацион тарзда фаворитлар қаторида баҳоланган Испания термасини пенальтилар серияда турнирдан чиқариб юборган.

Russia won

Чорак финалда Хорватия билан ўйин драматик тарзда ўтди. Бунда Черчесов шогирдлари асосий вақтдан ўтиб, қўшимча дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, бироқ иккинчи марта кетма-кет пенальтилар серияси руслар учун мувафаққиятсиз якунланди.

Бунгача Россия термаси жаҳон чемпионатларида ҳеч қачон плей-оффга чиқа олмаган, чорак финал ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Аммо, собиқ СССР бир марта 1966 йили жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган.

Манба: gazeta.ru

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!