Юнон-рум кураши. Ҳамюртимиз финалда, яна бир полвонимиз бронза учун курашади

Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Айни пайтда мусобақада юнон-рум кураши бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Унда -48кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Аброр Отабоев мусобақа давомида Украина, Арманистон, Россия ва Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратди. Эртага энди у финалда эронлик Сажжад Аббоспурагонига қарши гиламга чиқади.

Шунингдек, -55 кг вазн тоифасида Амирбек Султонов эртага бронза медали учун баҳс юритади, дея маълум қилади МОҚ матбуот хизмати. 

Ундан ташқари эртага қуйидаги спортчиларимиз медаллар учун кураш олиб боришади:

-45кг: Ҳусан Юнусхонов

-51кг: Лазизхон Ўзбеков

-60кг: Муҳаммадали Паянов

-92кг: Аброр Нурмуҳаммедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!