"Ювентус" 2 йил олдин 90 млн еврога харид қилган футболчисини ҳозир 65 миллионга сотмоқчи
Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг аргентиналик форварди Гонсало Игуаиннинг трансферидан қанча даромад кўришни режалаштираётганини маълум қилди.
Goal нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 30 ёшли футболчини камида 65 млн еврога сотишни кўзламоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, туринликлар Игуаинни бундан икки йил муқаддам “Наполи”дан 90 млн еврога харид қилган эди.
Маълумот учун, Игуаин ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Ушбу футболчига айни дамда "Челси" ва "Милан" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Фикрлар