"Ювентус" 37 ёшли ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг асосий ҳимоячилари Жоржио Кьеллини, Леонардо Бонуччи ва Андреа Барцальиларни жароҳат сабаб маълум муддатга йўқотди. Шу боис уларга Мартин Касереснинг ижарага олиниши етарли бўлмайди.
Football Italia тарқатган хабарга кўра "кекса синьора" айни дамда "Парма" марказий ҳимоячиси Бруну Алвешга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унинг трансфери эса туринликларга тахминан 2 млн еврога тушиши айтилмоқда.
Маълумот учун, 37 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум “Парма” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар