“Ювентус” А Серияда дурангсиз ўйинлар бўйича рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор Туриннинг “Ювентус” клуби кеча Италия А Сериясининг навбатдаги турида “Сассуоло” устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди. Бу билан туринликлар А Серияда дурангсиз ўйинлар борасида яққол рекордчига айланиб олишди.
Таъкидлаш керакки “кекса синьора” жами 33та ўйиндан буён рақиблари билан “муроса қила олмаган”. “Ювентус” сўнгги марта 2016 йилнинг февралида дуранг ўйнаган. Ўшанда “Ювентус” сафарда “Болонья” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этган эди.

Маълумот учун, бу борадаги аввалги рекорд “Комо” клубига тегишли эди. Ушбу жамоа 1950/1951 йилги мавсумда нақд 32та ўйинда дуранг нималигини билишмаган.

Фикрлар