"Ювентус" Аллегрининг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” ушбу лавозимга айни дамда ишсиз юрган Зинедин Зидан номзодини илгари суришмоқда. Айнан франциялик мутахассис Аллегрининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар орасида энг асосийси ҳисобланади.

Бироқ, агар “Юве” Зидан билан келишувга эриша олмаса, у ҳолда Юрген Клопп ("Ливерпуль") ва Дидье Дешам (Франция терма жамоаси) каби мутахассислар билан музокаралар олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Аллегрига “Манчестер Юнайтед” клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!